Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси илк бор аёллардан иборат экипаж билан парвоз амалга оширди

Саудия Арабистонининг Flyadeal авиакомпанияси қироллик тарихида биринчи марта аёллардан иборат экипаж билан парвозни амалга оширди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

«Flyadeal Саудия Арабистони тарихидаги биринчи марта фақат аёллардан иборат экипаж билан рейсни амалга оширди, уларнинг аксарияти Саудия Арабистони фуқаролари», — дейилади авиакомпаниянинг Twitter’даги расмий саҳифаси хабарида.

Маълум бўлишича, парвоз сўнгги русумдаги Airbus А320 самолётида Ар-Риёддан Жиддага амалга оширилган.

Таъкидланишича, Муҳаммад бин Салмон валиаҳд шаҳзода бўлганидан бошлаб Саудия Арабистонида аёлларнинг жамиятдаги роли ўзгара бошлаган. Аёлларга машина ҳайдашлари, спорт мусобақаларини томоша қилиш учун стадионларга боришлари, армия ва полицияда хизмат қилишларига рухсат берилган.