Европанинг айрим мамлакатларида маймун чечаги касаллиги сони ортиб бормоқда

Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадридда маймун чечаги касаллигига чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат аниқланганидан сўнг санитар тревога режимини жорий этган. Италия ва Швецияда маймун чечаги касаллигини юқтирган илк беморлар аниқланди.

ANSA агентлигининг хабар беришича, бемор Ладзаро Спалланцани номидаги юқумли касалликлар миллий институтида текширувдан ўтказилмоқда. У яқинда Канар оролларидан Италияга қайтган.

Швеция соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳам Стокҳолмда бир кишида маймун чечаги касаллиги аниқланганини маълум қилди.Испания соғлиқни сақлаш вазирлиги Мадридда маймун чечаги касаллигига чалиниш билан боғлиқ саккизта ҳолат аниқланганидан сўнг, 18 майдан санитар тревога режимини жорий этган.

Мазкур касалликка чалиниш билан боғлиқ ҳолат Буюк Британияда ҳам қайд этилган. Касаллик юқтирган бемор мамлакатга Нигериядан қайтиб келган.

Маймун чечаги қандай касаллик?

Яхши маълумот шуки, бу касаллик ўта оғир кечмайди. Леталлик (ўлимга олиб келиш даражаси) 3.6 фоиз. Қора ва чин чечакдан фарқли ўлароқ, маймун чечаги одатда терида майда шишлар ҳосил қилади. Вақт ўтиши билан шишлар ёрилиб ўзидан кетмайдиган яра излари қолдиради.

Асосий белгилари:

— ҳарорат кўтарилиши

— бош оғриғи

— мускул оғриғи

— бел оғриғи

— лимфа тугунлари катталашиши

— совуқ қотиш

— юзда тошма тошиши кейинчалик баданга тарқаши.

Асосан у ҳаво томчи ва сўлакдан юқади.

Ёш болалар ва иммунитети ўта кучсизлар учун хавфли бўлиши мумкин.