Бугун ATP профессионал теннисчиларнинг янгиланган ҳафталик рейтингини эълон қилди.
«Shymkent II Challenger 80» турниридаги ғалабадан сўнг Сергей Фомин рейтингда «супер» юқорилашга эришди. Ўтган ҳафта 838-поғонани банд этиб турган Фомин бу ҳафта ўз ўрнидан 434 поғона юқорилашга эришди ва 404-ўринга жойлашди.
Шунингдек, Фомин ушбу юқорилаш орқали Ҳумоюн Султонов ва Санжар Файзиевни ортда қолдириб, мамлакатимизнинг иккинчи ракеткасига айланди.
Эслатиб ўтамиз, Сергей Фомин бир неча кун олдин «Челленжер» турнирида ғолиб бўлган эди.