Қашқадарёда 4-синф ўқувчиси ўқитувчи томондан калтаклангани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 2-мактабда 4-синф ўқувчиси жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Х.С. томонидан калтаклангани айтилди.

Ўқувчи Қ.Д.нинг онаси воқеа юзасидан мурожаат қилиб, фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, ёлғиз фарзанднинг бу даражада калтакланиши ота-онага қаттиқ руҳий зарба бўлган.

Кейинчалик вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ғузор тимани ИИБ томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

«Текиширув якуни билан қўшимча ахборот берилади», дейилади хабарда.