Олмазор метро бекатидаги «тобут» бўйича изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатидаги ўриндиқлар катта муҳокамаларга сабаб бўлиб, гўёки тобут шаклидаги дизайн яратилган деган фикрлар омма орасида тарқалган эди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент метрополитени Матбуот хизмати расмий муносабат билдирди.

Унга кўра, Тошкент метрополитенининг «Олмазор» бекатидаги ўриндиқлар 2020-йилнинг декабр ойида ўрнатилган бўлиб, дизайни оддий услубда яратилган.

Қайд этиш лозимки, ушбу ўриндиқлар ҳеч қандай рамзий маънога эга эмас.

Шу ўринда фуқаролардан ноўрин хулосаларга келмасликларини сўраймиз, дейилади хабарда. Шунингдек, кутиш ўриндиқлари махсус тарзда икки томонлама очиқ қилиб жойлаштирилганлиги таъкидланган.