Ўзбек–қирғиз чегарасида ерости туннели топилди

Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари 20 май куни Тельман қишлоғида Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғлайдиган умумий узунлиги 270 метр бўлган ерости туннелини аниқлади. Бу ҳақда «Akipress» хабар берди.

Маълум қилинишича, туннель 15 метр чуқурликда қазилган, кириш ўлчамлари 1,8, кенглиги 1,5 метрни ташкил қилади. Кириш жойидан чегара чизиғигача бўлган масофа 40 метрга етади.

Туннель топилган ҳудуд эгаси «М.А.М.»га нисбатан ҳозирда Жалолобод вилоятидаги Қизил-Жар руҳий касалликлар шифохонасида ётгани сабабли ақли расолиги юзасидан иккинчи экспертиза ўтказиш режалаштирилган. Ҳозирда қурол-яроғ ва жиноят ашёларини олиб қўйиш ишлари олиб борилмоқда.