“Миллий банк” бошқаруви раисига янги ўринбосарлар тайинланди

Алимов Баходир Мураджанович – “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” тизимида фаолият юритган.

Жумаев Шоҳжаҳон Шокирович – “Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

Тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги тизимида фаолият юритган.