Давра катта эди. Суҳбат қизигандан қизиди. Кимдир:
– Ҳозир Азроил алайҳиссалом келса-ю: «Уч кундан кейин жонингни оламан, тайёргарлигингни кўравер», деса, нима қилардинглар? – деб ўртага савол ташлади.
– Барча гуноҳларим учун тавба тазарру қилардим.
– Кеча-кундуз намоз ўқирдим.
– Ота-онамнинг розиликларини олардим.
– Барча қарзларимни тўлаб чиқардим.
– Молимнинг катта бир қисмини бева-бечораларга бўлиб берардим.
Ҳалиги киши яна гап ташлади:
– Нимага шу ишларни ҳозир қилмаяпмиз? Ё ичимизда биров яна уч кунгача тирик қоламан, деб қатъий ишонч билан айта оладими?
«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари»дан