Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича аҳолидан таклифлар қабул қилина бошланди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Одилжон Тожиев маълум қилди.
«Айни пайтда Конституциявий комиссияга аҳолидан кўплаб таклиф ва мулоҳазалар келиб тушмоқда. Улар албатта кўриб чиқилади.
Қисқа муддатда “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” бош ғояси асосида фаолият кўрсатувчи махсус ахборот платформаси ҳам иш бошлайди.
Унга қадар таклифларингизни taklif@meningkonstitutsiyam.uz ёки taklif@2022.uz электрон почталари орқали юборишингиз мумкин», дейилади хабарда.