Ижтимоий тармоқда ўқувчи қизнинг ўқитувчи билан тортишиб, деразадан сакрагани акс этган видеолар тарқалди. Мазкур ҳодиса юзасидан Фарғона вилояти ХТБ муносабат билдирди.
«Ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги 22-мактабда бўлиб ўтганлиги аниқланди.Тарқатилган баъзи хабарда ўқувчи қиз мактабнинг иккинчи қаватидан ўзини ташади, деб иддао қилинган.
Маълум бўлишича, ҳолат жорий йилнинг 23-май куни ушбу мактабнинг биринчи қаватида жойлашган кимё фани синфхонасида бўлган. Мактабнинг 8-синиф ўқувчиси А.А.дарс пайтида калитни уйига ташаб келиш учун рухсат сўраган. Ўқитувчи дарс тугашига 5 дақиқа қолганини билдирган.
Бироқ ўқувчи муаллима гапига қулоқ солмасдан деразадан сакраб, қочиб кетган.Шундан сўнг ўқитувчи уни қайта синфхонасига олиб кириб танбеҳ берган, бироқ ўқувчи қиз яна деразадан қочиб кетган.Шу ҳолат А.А.нинг синифдоши томонидан телефонда тасвирга олиниб тарқатилган», дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ўқувчи А. А ҳеч қандай тан жароҳати олмаган.
Мазкур хабар вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти томонидан назоратга олинган.