АҚШнинг Техас штатидаги Ювалде шаҳрида мактабга қурол билан бостириб кирган босқинчи 21 кишининг қотилига айланди.
Бу ҳақда Техас губернатори Грег Эббот брифингда маълум қилди.
“Аниқланишича, босқинчи автомобилини йўл юзида қолдириб, ўзи Ювалдедаги бошланғич мактабга тўппонча билан қуролланган ҳолида кирган. Унда, эҳтимол винтовка ҳам бўлган. У ўқотар қуролдан фойдаланиб ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳаётига зомин бўлди”, – дейди Техас губернатори
Босқинчи воқеа жойига етиб келган полиция билан отишувда оғир яраланган ва вафот этган. Шунингдек, икки нафар офицер ҳам ярадор бўлган. Вафот этганларнинг 19 нафари ўқувчи, 2 нафари эса ўқитувчи бўлган.
Ушбу мактабда сўзлашуви инглиз тилида бўлмаган 2-4 синф болалари таҳсил олган.
Маҳаллий манбаларга кўра, қотил 18 ёшли Салвадор Рамос исмли шахс бўлган.