Жорий ўқув йилида мактабларни қанча ўқувчи тамомлагани маълум бўлди

Бугун 25 май куни юртимизнинг барча умумтаълим мактабларида “Сўнги қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди.

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бугунги тадбирларнинг барчаси Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг битирувчи ўғил-қизларга йўллаган табрикини ўқувчиларга етказиш билан бошланган.

Шунингдек ушбу ўқув йилида Ўзбекистондаги 10 130 та умумтаълим мактабларини жами 390 мингдан ортиқ ўқувчилар тамомламоқда.

Тадбир доирасида йил давомида юқори кўрсаткичларга эришган мактаб ўқувчилари фахрий ёрлиқлар билан тақдирланган.