Жорий йил 28 июлдан 10 августга қадар Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси бўлиб ўтади.
Ушбу турнирда АҚШ шахмат усталари ҳам қатнашади. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу давлат жамоасида ҳамюртимиз Гулруҳбегим Тоҳиржонова ҳам иштирок этади. Ўзбекситон шахмат федерациясидаги билан боғлиқ можаро сабабли АҚШ таклифини қабул қилган Гулруҳбегим ўтган йили ҳам ушбу мамлакат номидан қатнашиб, кумуш медални қўлга киритганди. Мазкур натижадан сўнг у АҚШ терма жамоасига қабул қилинган.