Германияда маймун чечаги кенг тарқалаётгани эълон қилинди

Германия Соғлиқни сақлаш вазири Карл Лаутербах маймун чечаги билан касалланганлар учун 21 кунлик карантин эълон қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Бугун биз федерал штатлар расмийлари билан биргаликда Роберт Кох институтининг тавсияларини амалга оширдик, ушбу тавсияларнинг асосийларидан бири касалланганлар камида 21 кун изоляция қилинишидир”, деган Лаутербах.

Шунингдек, унинг фикрига кўра, изоляция маймун чечаги касаллигига чалинган шахс билан алоқада бўлган одамлар учун “қатъий тавсия этилади”.