«Пулингиз йўқми, унда сизга сабр», монополиядан пул ишлашнинг «Б» режаси

“Тошкент” халқаро аеропортида «Фаст Траcк» хизмати ишга туширилиши “халқимиз учун қулайликлар яратилмоқда” деган жумла билан уйқашиб кетди. Қулайлик яратилганику тўғри, лекин бу қулайлик халқ учунми? Келинг шуни бир кўриб чиқсак.

Хизмат йўловчиларга рейсга рўйхатдан ўтиш, божхона ва паспорт назорати, шунингдек, парвоз олдидан текширувлардан навбациз ўтиш имконини беради. “Фаст Траcк” хизматига тўлов амалга оширилганидан сўнг аеропорт ходими йўловчини махсус «коридор» бўйлаб «стерил» зонагача кузатиб боради ва у ердан йўловчи мустақил равишда бортга чиқади.Мазкур хизматнинг нархи 170 000 сўм! Оила аъзолари билан учаётган йўловчилар учун «Оилавий» пакети ҳам мавжуд. Пулини тўласангиз, “АНОР” бизнес комфорт залида кутиш хизматини ҳам тайёр турибди!

Эврика! Пулини тўласангиз, бизнес класс ҳам тайёр, қўшимчасига эса парвоз олдидан текширувлардан навбациз ҳам ўтиб кетаверасиз! Пулингиз йўқми, унда сизга сабр. Амаллаб йиққан пулларингизга чипта оласизда, саёҳатгами, ёки “асал ойига” кетаётган кенг имкониятлар яратилаётган “халқ”нинг навбациз ўтиб кетишига қараб ўтираверасиз. Юртингизда эса пули бор халқ учун кенг имкониятларяратиляпти!

Хизмат кўрсатиш ва уларнинг муомила маданияти, йўловчиларнинг чақирувлари ва сўровларига жавоб бериш тезлиги, тақдим этилган ичимликлар, овқат сифати ва ассортименти, ҳаво кемасида жойлашган видеотизимларга юкланган дастурларнинг хилма-хиллиги, санитария ҳолати, ҳаво кемасининг саҳни ва ҳожатхона тозалиги, умуман хизмат сифатини яхшилаш, тезкорликни ошириб, навбатларни камайтириш эса ҳеч кимнинг ҳаёлига келмайди. Халқни ўйлаш қаёқда дейсиз, монопол компания фақат «соққа»ни босса бўлди!

Бой одам даромадини, атиги 5 %ни товар харидларига ишлатса, камбағал одам деярли 90% ни товар олишга ишлатади. Оиласидан ва рўзғоридан орттира олмайдиган оддий аҳоли вакилларида айни вақтда тонировка учун, “Фаст Траcк” учун, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун, ёки фарзандини нуфузли олийгоҳда ўқитиш учун давлатга тўланадиган ортиқча маблағ йўқ, уларда моддий имконият етарли эмас. Имкониятлар фақат озчиликни ташкил қиладиган пулдорлар учун яратилиб, уларга “халқ” деб ном қўйиб олишган. Файласуф Платон аайтганидек, ҳар қандай шаҳар, у қанча кичик бўлмасин, иккига бўлинади — бири камбағаллар учун, иккинчиси бойлар учун ва улар бир-бирига зиддир.

Шахруза Сатторова