Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль ҳам кескин арзонлашди

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 17,76 сўмга пасайиб, 11 минг 45,25 сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 17,76 сўмга тушиб, 11 минг 45,25 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 11 минг 832,78 сўмга баҳоланиб, 23,02 сўмга кўтарилди.

Шунингдек, 1 рубль 176,65 сўм этиб белгиланиб, 20,83 сўмга тушди. Охирги марта рублнинг расмий курси 25 май куни рекорд даража — 197,47 сўмга етганди.

Қайд этилишича, ушбу алмашув курслари 27 май, жума кунидан кучга киради.