Тафаккур вақти: Яхшиликнинг мукофоти



   Гўшт фабрикасида ишлайдиган бир аёл иш тугагандан сўнг музлаткичларни текшириш учун кирганда эшик бехосдан ёпилиб аёл музлаткични ичида қолиб кетди.

Аёл овози борича бақириб ёрдам сўради. Музлаткич эшигини тепди, йиғлади, аммо ҳеч ким эшитиб ёрдамга келмади.
Иш вақти тугагани учун ҳамма ишчилар уйларига кетиб бўлишган эди.

Орадан бир икки соат ўтгандан кейин музлаткич эшигини эшик ёнида турадиган қоровул очди. Аёл ҳайрон бўлиб қоровулдан сўради:

– Сиз мени музлаткичга қамалиб қолганимни қаердан билдингиз? Ахир цех ичини текшириш сизни вазифангизга кирмайдику?

– Мен ўттиз беш йилдан бери шу ерда ишлайман. Бу ерга қанчаси келиб кетади, лекин бирортаси мен эшик тагида туриб уларни келиб кетишини кузатишимни сезишмайди. Гуёки мен йуқдек одамман уларга…

Аммо сиз ҳар куни эрталаб мен билан саломлашиб кечки маҳал хайрлашиб кетасиз.  Биргина сизни шу кўнгил учун ҳол ахвол сўраганингиз учун мен ўзим инсон эканимни ҳис қиламан.

Эрталаб салом бериб ишга кириб кетдингиз, аммо иш тугагандан сўнг сизни хайрлашиб чиқиб кетишингизни кўрмаганим учун ичкарида бирор нарса бўлгандир деб хабар олиб киргандим, – деди.