Унинг фикрича, мамлакат фуқаролари Россиянинг Поьлшадаги элчиси Сергей Андреевга қизил бўёқ қуйгани учун расман узр сўраши ва Украинага етказилган қуролларни қайтариб олиши керак. Бу ҳақда Қодиров Telegram’даги видеомурожаатида маълум қилди.
«Агар бирор киши ёки давлат нотўғри бўлса, доим шундай бўлади. Украина аллақачон ёпиқ масала. Мени Польша, улар нимага эришмоқчилиги қизиқтиради. Украинадан кейин жамоа бўлса, 6 сония ичида нимага қодирлигимизни кўрсатамиз. Яхшиси қуролларингизни ва ёлланма аскарларингизни олинг. Элчимиз учун кечирим сўранг», — деган Қодиров.
Бундан ташқари, у Польша Россия билан «жуда ёмон ўйинлар» бошлаганини таъкидлаган. Чеченистон раҳбари Польша NATO’да эканини эслатиб, яна бир бор Россия президенти Владимир Путинни қўллаб-қувватлаган.
«Шунчаки, унинг айтган сўзлари биз учун буйруқдан баландроқ. Тарихни ўқинг — Россия ҳар доим барча урушларда ғалаба қозонган», — дея хулоса қилган у.