Давлат статистика қўмитаси маълумотларига
кўра, 2022 йилнинг апрель ойида тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари март ойига нисбатан яъни бир ойда ўртача 0,2 % га ошган.
Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари йил бошидан буён ўртача 1 % га арзонлашган.
Тайёр овқатларни етказиб бериш хизматларининг нархлари ўтган йилнинг мос даврига нисбатан яъни бир йилда ўртача 3,8 % га қимматлашгани кузатилган.