Сўнги 4 ойда Ўзбекистонда қанча ажрим ҳолатлари кузатилди?

Ўзбекистонда январ–апрел ойларида 16 256 та ажрашиш ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитиаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 2022-йилнинг бошидаги 4 ойида январ–апрел ойларида 16 256 та ажралиш ҳолатлари қайд этилган. Энг кўп ажрим Тошкент шаҳрида (1982 та) кузатилган. Қуйида ҳудудлар кесимида кузатилган ажралишлар сони эълон қилинган:

Қорақалпоғистон – 729 та;
Андижон вилояти – 1658 та;
Бухоро вилояти – 923 та;
Жиззах вилояти – 559 та;
Қашқадарё вилояти – 1342 та;
Навоий вилояти – 465 та;
Наманган вилояти – 1404 та;
Самарқанд вилояти – 1736 та;
Сурхондарё вилояти – 908 та;
Сирдарё вилояти – 580 та;
Тошкент вилояти – 1700 та;
Фарғона вилояти – 1628 та;
Хоразм вилояти – 642 та;
Тошкент шаҳри – 1982 та.