Канаданинг Торонто шаҳридаги учта мактаб таълим муассасалари ҳудудида милтиқ кўтарган одам ҳақидаги хабарлардан кейин ёпилди. Бу ҳақда 26-май куни CБC телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари милтиқ кўтариб кўчада кетаётган 20 ёшлардаги эркакни кўриб қолади ва уни зарарсизлантиришга муваффақ бўлишади.
Полиция баёнотига кўра, гумонланувчи тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамасдан, олган жароҳатлари натижасида вафот этган.
Ушбу воқеадан кейин мактаблар эҳтиёт чораси сифатида бир муддатга ёпилди.