Бугун Ўзбекситон қиличбозлик федерациясининг навбатдан ташқари конференсияси ўтказилди. Бу ҳақда МОҚ хабар берди.
Унда шу пайтгача федерация раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз хоҳишига кўра ёзган аризаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди.
Сўнгра «Kapitalbank» АТБ кузатув кенгаши раиси Абдусаматов Мақсуд Абдувалиевичнинг номзоди Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига таклиф этилди ва бир овоздан маъқулланди. Шу тариқа Мақсуд Абдусаматов ушбу федерациянинг янги раиси этиб тайинланди.