Бир гуруҳ олимлар ёз ва кузда туғилган одамларнинг барқарор кўтаринки кайфиятга мойил бўлишини аниқлади. Баҳор фаслида туғилганлар оптимист, ҳаётнинг яхши томонларини кўришга ҳаракат қиладиган ва мулоқотга осон киришувчан бўлишади. Лекин шу билан бирга, улар кўпинча клиник депрессиядан азият чекишар экан.
Ёзда туғилган одамлар эса қийин вазиятларда сабр-матонат кўрсата олади. Шунингдек, уларнинг кайфияти тез-тез ўзгариб туради.
Кузда туғилганлар депрессияга кам йўлиқади, лекин улар қайсар ва жиззаки бўлади. Қишда туғилган одамлар депрессиядан азият чекиши билан бирга, руҳий касалликларга ҳам мойил бўлади, ҳаётдаги муваффақиятсизликлардан қаттиқ қайғуга тушади.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, қиш фаслида туғилган одамлар орасида, ижтимоий жиҳатдан юқори чўққиларга эришган одамлар ҳам талайгина. Олимлар инсон ҳаётига унинг тарбияси ва атрофдаги муҳит кўпроқ таъсир қилишини таъкидлашмоқда.