Дунё рейтингига кирмаган ўзбек теннисчиси нуфузли турнирда ярим финалгача борди

Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган теннис бўйича ITF таснифига кирувчи турнир ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Ушбу мусобақада 17 ёшли ҳамюртимиз Максим Шин ҳам муваффақиятли иштирок этаётганди. Истеъдодли ёш теннисчимиз ҳозиргина якунига етган ярим финал учрашувида франциялик Томас Дешампсга қарши кортга чиқди.

Афсуски, ушбу баҳсда Шин АТР рейтингида 987-ўринни эгаллаб турган рақибига 2/6, 4/6 ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокини якунлади.

Таққослаш учун, Максим ҳали АТР рейтингига киритилмаган. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, 1/2 финал Шин учун яхши натижа бўлди.