Бир нечта кичик ва битта кучли магнит бўронлари кузатилишини башорат қилинмоқда. Бундай бўронлар кўплаб одамларнинг саломатлигига жиддий таъсир қўрсатади.
10-июнь 12-июнгача магнит тебранишлари кузатилади. Кейинги магнит бўрон 15-июндан 17-кунгача давом этиши кутилмоқда. Бу санада юз берадиган бўрон кучлироқ бўлади.
Шу билан бирга, ҳодиса 23-дан 25-июнгача ҳамда 30-июнда кузатилиши мумкин. Июнь ойидаги энг хавфли кунлар: 11, 16, 24 саналади.
Магнит бўрони инсон организмига қандай таъсир қилиши мумкин?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, магнит бўронлари, ҳатто ўрта кучга эга бўлса ҳам, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатади. Магнит бўронининг салбий таъсирининг энг кенг тарқалган кўринишлари қуйидагилар:
бош айланиши ва бош оғриғи;
уйқу бузилиши;
диққатни жамлаш билан боғлиқ муаммолар;
қон босимнинг бузилиши;
сурункали касалликларнинг кучайиши;
тана оғриғи, шунингдек, бўғимлардаги оғриқлар;
иштаҳа бузилиши ва кўнгил айниш;
ҳолсизлик ҳисси.