Бир донишманд ҳамиша ўзига берилган саволларга аниқ жавоб берар экан. Унга ғайирлиги келган бир одам «Шундай бир савол бераманки, жавоб тополмай уялиб қолади», дебди.
Одамлар: «Қандай савол берасан?» деб сўрашган экан, ҳасадчи режасини сўзлабди:
— Бир капалакни тутиб оламан.
Донишманддан «Қўлимда капалак бор, ўликми ё тирикми?» деб сўрайман. «Тирик» деса, қўлим билан эзиб ўлдираман, «Ўлик» деса, ҳовучимни очаман – учиб кетади, – дебди.
Донишмандга бориб:
— Қўлимдаги капалак ўликми ё тирик? – дея савол берган экан, жавобдан тилини тишлаб қолибди:
— Капалакнинг ҳаёти сенга боғлиқ!
Бировга чоҳ қазимоқчи бўлган киши аввало ўз оёғининг синиб қолмаслигидан хотиржам бўлиши керак.