Жорий йилнинг 2–5 июнь кунлари Мўғулистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Батсумбер Мунхжин бошчилигидаги Мўғулистон бизнес тузилмаларининг қатор раҳбарларидан иборат бўлган делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ўзбекистон-Мўғулистон сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш мақсадида Ташқи ишлар, Инвестициялар ва ташқи савдо ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликларида музокаралар ўтказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида икки мамлакат ишбилармон доиралари ва йирик компаниялари вакиллари иштирокида музокаралар ҳамда бизнес-форум бўлиб ўтади. Иштирокчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Мўғулистон бозорига экспорт қилиш бўйича янги лойиҳа ва шартномаларни муҳокама қилади.