“Толибон” Афғонистон пойтахтини Кобулдан Қандаҳорга кўчирмоқчи

“Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахтини Кобулдан мамлакат жанубидаги Қандаҳор шаҳрига кўчирмоқчи.

Бу ҳақда “ТАСС” маълум қилди.

“Толиблар ҳеч қандай олдиндан огоҳлантиришсиз Афғонистон пойтахтини Қандаҳорга кўчирмоқчи”, — деди Солиҳ. Айни пайтда “Кобул маъмурий пойтахтга айлантирилиши ҳамда сиёсий кескинликлар ва ҳукуматга қарши чиқишлардан изоляция қилиниши керак”.

Солиҳ даъво қилишича, мамлакат парламентига сайловлар “Толибон” етакчиси Ҳайбатулла Охунзода раҳбарлик қиладиган махсус қўмита назорати остида бўлиб ўтади. Парламентнинг ўзи нафақат бош вазир дастурини тинглаши керак бўлади, балки уни маъқуллаш ёки рад этиш ҳуқуқига ҳам эга бўлмайди.

Афғонистон собиқ вице-президенти, шунингдек, толибларнинг бош қароргоҳи Қандаҳорда жойлашадиган Олий уламолар кенгашини тузиш қарори ҳақида маълум қилди. Айнан шу тузилма, Солиҳнинг маълумотларига кўра, Охунзоданинг ўлимидан кейин ҳаракатнинг янги етакчисини тайинлаш ваколатига эга бўлади.