Украина бош вазири Денис Шмигаль ўзининг Telegram каналида Киев ва Варшава қурол-яроғ ишлаб чиқарувчи корхона ташкил этишини маълум қилди.
Украина президенти Владимир Зеленский ва Польша бош вазири Матеуш Моравецкий ҳукуматлараро маслаҳатлашувда иштирок этган, унда томонлар доимий комиссиясини ташкил этиш учун меморандум имзолаган.
«Ушбу комиссия қурол ва ҳарбий техника ишлаб чиқарувчи Украина–Польша қўшма корхонасини яратиш бўйича тавсиялар беради.
Бу бизнинг мудофаа ва ҳарбий ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқади ва мудофаа қуролларининг замонавий турларини яратиш имконини беради», — деган Шмигаль.