Америка разведкаси Россия Президенти Владимир Путин апрель ойида саратон касаллигидан даволангани ҳақида ҳисобот тайёрлади
Бу ҳақда “Newsweek” журнали хабар бермоқда.
Ҳисоботда, шунингдек, март ойида Россия Президентининг ҳаётига суиқасд қилингани айтилади (бу ҳақда Украина разведкаси ҳам хабар берган).
“Newsweek” нашрининг ёзишича, бу Оқ уй учун Владимир Путиннинг соғлиғи ҳақида тайёрланаётган тўртинчи ҳисобот (қайси вақт учун эканлиги аниқланмаган). Икки ҳафта олдин тайёрланган аввалги ҳужжатда у (Владимир Путин) “бедаво касал” деб таърифлаган. Янги ҳисоботда, нашрнинг ёзишича, Путиннинг аҳволида ижобий ўзгаришлар қайд этилган.
Маъруза муаллифлари, Россия Президентининг оммавий чиқишларидаги фото ва видео материалларни таҳлил қилишган.
Сўнгги ойларда Владимир Путиннинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ва эҳтимол саратон касаллиги борлиги ҳақидаги миш-мишлар тарқалди.