Ўзбекистондан Россияга поезд қатновлари қайта тикланади ва темир йўл орқали келаётган Ўзбекистон фуқароларининг киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади. Бу ҳақда Россияга коронавирус инфекциясининг олиб кириши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тезкор штаб хабар қилади.
“Тошкент-Самара ва Тошкент-Волгоград йўналишларида темир йўл қатновини 14-июндан бошлаб ҳар бир йўналиш бўйича ҳафтада бир марталик частотада қайта тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга Ўзбекистон фуқароларининг Россияга темир йўл орқали киришига қўйилган чекловлар бекор қилинади”, – дейилади хабарда.