«Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси мамлакат ҳудудидан шакар ва шакарқамиш хом ашёси олиб чиқилишига олти ой муддатга вақтинчалик тақиқ киритмоқда», — дейилади хабарда.
Матбуот хизмати маълумотларига кўра, қарор Қирғизистон ҳудудидан шакарнинг ялпи олиб чиқиб кетилиши имкониятини истисно қилиш, мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва бозорда нархларни ушлаб туриш мақсадларида ишлаб чиқилган.
Аввалроқ шакар нархи асоссиз ўсишига йўл қўймаслик учун Қирғизистон монополияга қарши курашиш хизмати республиканинг барча вилоятларида мониторинг ўтказганди. Таҳлил мамлакатда шакар танқислиги йўқлигини, бироқ унинг нархлари ошишни бошлаганини кўрсатди.
Мамлакат Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, май бошидан буён Қирғизистонда шакар 10 фоизга қимматлашган.