Украина ва Россия ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг жасадларини ўзаро алмашишди.
Айирбошлаш 2 июн куни Запорожье вилоятидаги фронт чизиғида бўлиб ўтди. Операция Украина мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси, Украина қуролли кучлари Бош штаби ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирокида ўтказилди.
Бу алмашинув биринчи марта амалга оширилди.
Аввалроқ Украина ва Россия вакиллари ҳалок бўлган ҳарбийларнинг жасадларини топширишга тайёр эканликларини, бироқ алмашиш бўйича келиша олмаганликларини айтишганди.
Россия томони жасадларни алмашиш борасида ҳозирча изоҳ бермаган.