Жорий йилнинг 19 май куни хайрия аукционида Украина президенти Владимир Зеленскийнинг миллий либослар кунида кийган Вишиванкаси (эркаклар киядиган Украинанинг кашта туширилган миллий либоси) 100 минг АҚШ долларига сотилди. URA.RUнинг ёзишича, аукцион Вашингтонда бўлиб ўтган ва либосни Asters USA юридик фирмаси сотиб олган.
Зеленский май ойида мазкур либоснинг суратларини ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлаштирган, бироқ одамларнинг кўпчилиги унга эътироз билдирган. Президентнинг обуначилари сурат тагидаги изоҳларда бу кийимнинг нақшлари кўпроқ рус косовороткасига ўхшаши ҳамда улар украиналиклар учун ҳурматсизлик сифатида баҳоланишини айтишган.