Пандемия туфайли Туркияга боришга қўйилган мажбурият бекор қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Туркия жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб барча чегара назорат нуқталаридан Туркияга кириб келишда кўпи билан 72 соат аввал ўтказилган салбий натижали ПЦР-тест таҳлили ёки кечи билан 48 соат мобайнида ўтказилган салбий антиген тест таҳлилини ўтказиш мажбурияти бекор қилган.
Туркия соғлиқни сақлаш вазирлиги бошқа шартлар (эмланганлик ёки тузалганлик маълумотномасини тақдим этиш) ҳам бекор бўлганини маълум қилган.