Ўш вилоятининг Қораcув шаҳрида Қирғизистонни Ўзбекистон билан боғлайдиган иккинчи ер ости туннели топилди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига таяниб, «24.kg» хабар берди.
Яширин ўтиш жойи 4 июнь куни турар-жой биносининг бетон қопламаси остидан аниқланган. Туннелнинг чуқурлиги 17,5 метр, кириш қисми баландлиги 1,8 метр, кенглиги 70-80 сантиметрни ташкил қилади.
Қирғизистондан Ўзбекистонгача бўлган масофа тахминан 155 метрни ташкил қилади. Ҳозирда ушбу туннелдан ноқонуний фойдаланган шахсларни аниқлаш юзасидан тегишли тергов-тезкор тадбирлари олиб борилмоқда.