Ижтимоий тармоқларда Урганчда 8 нафар шахс «Кобальт» ҳайдовчисини пичоқлаб кетгани ва жабрланувчи воқеа жойида вафот этганлиги ҳақида видеоёзув тарқалди.
Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса юзасидан баёнот берди.
Айтилишича, видеоёзувда акс этилган ҳолат бўйича 2 июнь куни жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда Хоразм вилояти прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиноят иши доирасида 1 нафар шахсга Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан айб эълон қилиниб, «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланилган.
Қолган 7 нафар шахсга Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан айб эълон қилиниб, 1 нафарига «қамоққа олиш» ва 6 нафарига «муносиб хулқ-атворда бўлиш тўғрисида тилхат» эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.