Қорақапоғистонда 57 кишилик автобус ёниб кетди

Бугун, 8-июн куни соат 03:14 да Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани “Оқ қамиш” ОФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомагистрал йўлининг 555 км.да Тошкент шаҳридан Нукус шаҳрига салонида 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи билан ҳаракатланиб келаётган “ЮТОНГ” русумли йўловчи ташувчи автобусда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида туман ФВ бўлимига хабар келиб тушган.

Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 03:40 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 04:15 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган.

Ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Маълумот учун энг яқин ёнғин ўчириш қисмидан ёнғин рўй берган манзилгача бўлган масофа тахминан 45 км ни ташкил этади.