Бузоқни югургани… SINOTRUK HOWO Бахт шаҳридан топилди

Сирдарёда  қарздор томонидан яшириб қўйилган юк автомобили Бахт шаҳридан топилди. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Сирдарё туман Давлат солиқ инспекциясининг 08.04.2022 йилдаги, қарздор “Бахт текстил” МЧЖдан ундирувчи давлат фойдасига 323 187 496 сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар  ундириш белгиланган.

 Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сирдарё туман бўлимига келиб тушган кундан ишга киришган. солиқ қарзи вақтида тўланмаганлиги сабабли, ижро иши доирасида қарздорга тегишли SINOTRUK HOWO русумли давлат белгиси 20 950 OAA бўлган автомашинасига нисбатан 2022 йил 25 апрел куни қидирув эълон қилинган.

 Бюронинг Сирдарё вилоят бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан тезкор қидирув тадбирлари давомида, SINOTRUK HOWO русумли автомашина Бахт шаҳридаги хонадонларнинг бирида турганлиги аниқланиб, хатланди ва вақтинча сақлаш учун Сирдарё туманида жойлашган ЙПХ масканига олиб борилди.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлик тўлиқ ундирилиб, қидирув ҳаракатлари тугатилди.