Комил Алламжонов:»Фақатгина билими борлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олябди»

Феврал ойида Тошкентда ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон ўтказувчи автоматлаштирилган марказ очилган эди. Натижада шаҳарда “права” олишдаги таниш-билишчиликка буткул барҳам берилди. Бу ҳақда марказ асосчиси Комил Алламжонов бугун бўлиб ўтган “Тошкент вилояти имтиҳон маркази” очилиш маросимида маълум қилди.

«Бугун Тошкент шаҳрида имтиҳон билан боғлиқ коррупсия ҳолатлари 0 га тенглаштирилди. Имтиҳон билан боғлиқ турли қўнгироқлар, таниш-билишлик ҳаммаси 0 га тенглаштирилди ва фақатгина билими борлар ҳайдовчилик гувоҳномасини олябди.

Худо хоҳласа бундан буёғига Тошкент вилоятида ҳам ҳайдовчилик гувоҳномасини олишдаги коррупсион ҳолатлар 0 га тенглаштририлади. Бу тизим айнан шунга хизмат қилади, бу тизим ана шундай натижа бериши аниқ».