2022-йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистондан қиймати 1,1 млрд. АҚШ долларига тенг тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондан 4 ой давомида дунёнинг 62 та давлатига 452 турдаги тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Қуйида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажмини кўришингиз мумкин:
Пахтадан йигирилган ип – 592 млн. доллар;
Тайёр трикотаж маҳсулотлари – 249 млн. доллар;
Нақшли мато – 90,7 млн. доллар;
Пахтадан газламалар – 48 млн. доллар;
Ипак ва ипак маҳсулотлари – 21 млн. доллар;
Пахта маҳсулотлари – 14,2 млн. доллар;
Гиламлар – 9,7 млн. доллар;
Бошқа тўқимачилик маҳсулотлари – 41 млн. АҚШ доллари.