Россия Федерациясининг Украинага ҳужуми бошланганидан бери биринчи марта Украина Президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексий Арестович Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлар сонини айтди. Бу ҳақда жума куни Украинанинг ТСН агентлиги хабар берди.
“Можаро бошида кунига ўртача 100 нафар аскаримиз ҳалок бўлди”, деган Арестович собиқ адвокат Марк Фейгиннинг саволига жавобан. Ҳуқуқшунос бу ҳисоб-китоблардан келиб чиқиб, Украина армияси 10 минг нафаргача аскаридан айрилди десак бўладими, дея савол берганида, “ҳа, тахминан шунча”, деб жавоб қайтарган.
Шу нуқтаи назардан, маслаҳатчи, Украинага қурол етказишда жуда суст бўлган Ғарб иттифоқчиларини танқид қилган.
Бундан олдин Президент девони раҳбарининг яна бир маслаҳатчиси Михаил Подоляк Украинанинг кунлик йўқотишлари 100-200 жангчи эканлигини айтганди. Шунингдек, Украина мудофаа вазири Алексей Резников кунига 100 нафаргача ҳарбий хизматчи ҳалок бўлаётганини ва 500 нафари жароҳатланаётганини айтди.