Аёли эрига ачиниб деди:
«Мен сизнинг ука-сингилларингизчалик тубан қондошларни кўрмадим. Сиз бой бўлсангиз дарров атрофингизда бўлишади. Қўлингиз калта бўлганида уларни қидириб ҳам топа олмаймиз!»
Эри самимият билан жавоб берди:
«Эй жуфти ҳалолим! Қачонки Аллоҳ бизга мол-мулк берса, улар ёнимизга келишади. Шу мол-мулкни уларга сарфлаб, савоб олишимиз учун Аллоҳ бизга имкон беради. Силаи-раҳм жонланади.
Қачонки биз қийин вазиятда қолсак, улар бизни янада қийин вазиятга қўймаслик безовта қилишмайди. Натижада, сабр қилиш билан Аллоҳ бизга улкан ажр беради».