Элдор Шомуродов Каталонияда тўп суради

«Барселона» клуби «Гампер кубоги» учун Италиянинг «Рома» клубини рақиб сифатида таклиф этди. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳс 6 август куни, «Camp Nou» стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, «Рома» клуби сафида Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолият олиб боради.

Шунингдек, Элдор Шомуродов «Рома» билан биргаликда 39 та ўйинда майдонга тушиб 5 та гол ва 6 та голли узатмани амалга оширган ва 2022 йилги УЕФА Конференсиялар Лигасининг ғолибига айланган.