Нъю-Йоркдаги «Озодлик ҳайкали» сариқ матбуот отаси билан боғлиқлигини биласизми?

Жозеф Пулицер  газеталарнинг янги босқичга чиқишига улкан ҳисса қўшган шахс. У ўзининг  жонкуярлиги ,тиришқоқлиги ва касбга бўлган муҳаббати туфайли тарихда ўчмас из қолдирган шахслардан биридир. Унинг буюк ишлари ҳақида сизга қисқача маълумот бериб ўтмоқчиман.

Франциядан Америкага келтиришнинг имкони топилмаётган, бугун «Озодлик» номи билан жаҳонга донг таратган ҳайкалнинг дастлабки тавсифи «World» газетасида биринчи бўлиб ўз аксини топди. Ню-Ёркнинг машҳур тимсоли бўлмиш Озодлик ҳайкали айнан Пулицернинг саъй-ҳаракати билан шаҳар бандаргоҳида қад ростлади. Ушбу ҳайкални  ўрнатиш унчалик оммабоп ғоя эмасди, шу боис, ҳукумат уни молиялаштиришни рад этади.

Шунда Пулицер ҳаммани аёвсиз танқид остига олади: сиёсатчиларни субсидиядан бош тортганликда, бойларни пул бермаганликда, туб аҳолини эса, бировларга орқа қилишга ўрганиб қолганликда айблайди. Зарур маблағни йиғиш учун оммавий обунани йўлга қўяди ва икки ой ичида компаниянинг «Озодлик ҳайкалини қуриш фонди» қурилишга керакли юз минг долларни тўплайди. Ҳайкални шахсан АҚШ президентининг ўзи очади.

Пулицер ихтироларидан бири — Озодлик ҳайкали атрофидаги мўъжизавий ёруғлик гардиши бугун ҳам ёғду таратмоқда.

“Ижтимоий ҳаётда энг катта маънавий куч ва омил ошкоралик, ошкоралик ва яна ошкораликдир!” Бу фикр  Жозеф Пулицерники.

Пулицер «Тhe New York world»  газетасини сотиб олганида унинг адади 15000 нусхадан ортмаган эди. Ўн беш йил ўтгач, 1898 йили унинг тиражи 1 миллионга етди.

У илк бор газетада кўнггилочар мавзудаги кичик “Сариқ бола”номли ҳикояни киритади.  Одамлар унинг воқеалари нима бўлишига қизиқишлари сабабчи ҳам газетани харид қила бошлашади. Шундай қилиб у сариқ матбуот отасига айланган.

Ўғилой Ёрматова