Қарздорлик эвазига газ қуйиш шаҳобчаси ҳамда Captiva русумли автомашинаси аукционга сотувга чиқарилди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 05.01.2021 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор масъулияти чекланган жамиятдан ундирувчи “Миллий банк” АЖ Тошкент шаҳар филиали фойдасига муддати ўтган 5 млрд. 528 млн. 728 минг сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича гаров мулки ҳисобланган Мирзаобод тумани, Боғистон МФЙ ҳудудида жойлашган газ қуйиш шаҳобчаси ҳамда Captiva автомашинаси давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатланиб, “E-AUKSION” электрон савдо майдончасига онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.


Кўчмас мулк ҳамда автотранспорт воситаси сотувидан тушадиган пул маблағлари қарздор корхонанинг “Миллий банк” АЖ Тошкент шаҳар филиали олдидаги кредит қарзига йўналтирилади.