Дунёда ичимлик суви нархлари қандай?

Сув-ҳаёт манбаи деб бежиз айтилмайди. У бутун табиатни ва одамларни тириклик кафолатидир.

Инсон танасининг 2/3 қисмини сув ташкил этади.  Хўш, инсон танасининг қайси органларида қанча  сув борлигини биласизми?

Мутахассисларнинг айтишича,  инсондаги барча аъзоларнинг реакцияга киришиб ҳаракатланиши сувга боғлиқ. Масалан,  қондаги сув миқдори 90% бўлса, мияда 85%, ёғ тўқималарида 25%, мушакларда75%, суякларда 28%, жигарда эса 65%ни  сув ташкил қиларкан.

Агар сув миқдори тушиб кетса органлари фаолиятига таъсир қилиши мумкин. Катта ёшли одам кунига ўртача 2 литр сув истеъмол қилиши танадаги сувнинг нормал ҳолатда туришини таъминлайди.

Атроф муҳитнинг ифлосланиши сабабли тоза ичимлик сувини сотиб олишга тўғри келади.  Хўш, ичимлик суви нархлари қайси давлатда қандай? 2022 йил март ойининг статистикаси шуни кўрсатадики, ичимлик суви энг қиммат бўлган давлат бу – Америка.

У ерда 1,5 литр  сув нархи 1,98 доллар, Макао ва Филиппинда 1,97 доллар, Норвегияда 1,60 доллар, Пуерто- Рикода 1,59 доллар, Уругвайда 1,47 доллар, Сингапурда 1,43 доллар, Россияда 1,11 доллар, Люксембург, Швеция каби мамлакатларда 1,8 доллар, Панамада 1,07 доллар, Ирландияда 1,05 доллар, Финляндияда 0,99 доллар, дунёдаги энг узун Готтҳард тунилига эга бўлган  Шветсарияда 0,96 доллар, Грецияда 0,25 доллар ,Ўзбекистонда эса 0,23 долларни ташкил этади.

 Ёрматова Ўғилой,

ЎзДЖТУ талабаси