«CОCA-CОLА»нинг инсон руҳиятига таъсири ҳақида биласизми?

«Coca — Cola» глобал бренд, эҳтимол сайёрамиздаги энг машҳур ичимлик. Ҳаммамиз бу ичимликнинг ўзига хос таъмини биламиз, унинг зарарлари ҳақида кўп эшитганмиз, лекин инсон руҳияти учун фойдалари ҳақида-чи? Кўпчилик инсонлар «Cоcа-Cola»нинг зарари ҳақида билишади-ю, аммо фойдаси тўғрисида маълумотга эга эмас.

Мутахассисларнинг фикрича, ичимлик диққатини бир жойга жамлашга ёрдам берар экан. Унинг таркибида кофеин моддаси бўлиб, у қон оқимига кириши билан диққатни жамлаш қобилиятини юқори даражага кўтаради. Агар инсонда диққат етишмовчилиги кузатилса, унга «Cоcа-cola» ичиш тавсия қилинади. Олимлар ва шифокорларнинг айтишича, «Cоcа-cоla» овқатни тез ҳазм қилишга катта ёрдам беради.

Қолаверса, қорин оғриғини енгиллаштиришга кўмаклашади. Унинг таркибидаги шакар эса кўнгил айнишини тўхтатар экан. Лекин шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, баъзи ошқозон оғриғи билан касалланган беморларга «Cоcа-cоlа» ичиш тавсия этилмайди. Кўпчилик шифокорлар қувватни оширишда турли хил сабзавот-меваларни тавсия қилишади.

Аммо ичимлик таркибидаги шакарнинг қувват манбайи ҳам улардан қолишмас экан. Бироз cола ичганингиздан сўнг, диққатни жамланганини, куч ва яхши кайфият сизни қандай тўлдиришини пайқагандирсиз. Бу унинг таркибида кофеин мавжудлиги билан бўғлиқ. Кофеин мия ва мушакларга огоҳлантирувчи таъсир кўрсатиб, хотирани мустаҳкамлайди ва оғир руҳий стрессни енгишга ёрдам беради, ёмон кайфият ва депрессияни енгишга ҳам таъсир кўрсатади.

Баъзида «Cоcа-cola»дан тозалаш воситаси сифатида фойдаланилади. Ажойиб-а? Американинг баъзи штатларида, йўл-транспорт ҳодисасидан кейин йўлни қондан тозалаш учун патрул машинасининг салонида бир неча қути ичимлик бўлар экан. «Cоcа-cоlа»нинг сиз-у биз билмаган шунча фойдали томонлари бор экан, аммо зарарли томонлари ҳам талайгина.

Севинч САМАДОВА,

ЎзДЖТУ талабаси