2022-йил 25-июндан бошлаб 324/323-сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поездининг ҳаракати бошланади.
324/323-сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поезд ҳафтанинг шанба куни соат 23:58да “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалидан жўнаб кетади ва сешанба куни соат 09:56да Россия Федерациясининг “Волгоград” темир йўл вокзалига етиб боради. Волгограддан эса сешанба куни соат 19:59да жўнаб кетиб, “Тошкент-Марказий” вокзалига жума куни соат 06:54да етиб келади.
Маълумот учун: Тошкентдан Волгоградгача темир ёл орқали бўлган бўлган масофа 2996 кмни ташкил этади. Поезд 60 соат давомида ҳаракатланади. 324/323-сонли “Тошкент – Волгоград – Тошкент” йўналишларида йўловчи поезд 11 та вагондан иборат: 3 купе, 7 платскарт ва вагон-ресторан.
Чипта нархи тўғрисидаги маълумотни, сотув муддатига қараб чегирмаларни ҳисобга олган ҳолда, www.chipta.railway.uz, www.e-ticket.railway.uz сайтлари орқал билиб олиш мумкин.