Google яна жаримага тортилди

Россия пойтахти Москванинг Таганск туман суди Google ни Россия фуқароларининг шахсий маълумотларини маҳаллийлаштиришни яна бир бор рад этгани учун жаримага тортди. Ушбу жарима миқдори 15 миллион рублни ташкил этади.

“Google МЧЖ маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор деб топилсин ва 15 миллион рубл миқдорида жарима белгилансин”, – дея қарорни эълон қилган судя.

Қайд этилишича, Гоогле компанияси вакили йиғилишда иштирок этмаган.